Главная » 2017 » Октябрь » 3

Ўзбекистондаги барча ҳудудларда намунавий кинотеатрлар қурилади


  • Ies_92uz
  • 03 Окт 2017(18:42)
  • 210
  • 0

2018–2019 йилларда умумреспублика кино прокати йўлга қўйилади.

 

Аҳоли ўртасида миллий маданиятни тарғиб этишда кинонинг ўрни ва аҳамияти улкан.
 
Шу муносабат билан, Президентнинг 27 сентябрдаги қарори билан 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Киритилган тузатишларга кўра, 2017–2019 йилларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий кинотеатрлар тармоғи қурилиши белгиланди. Илгари ҳудудий маданий-кўнгилочар комплекслар яратиш кўзда тутилган, аниқ муддатлари айтилмаган эди.
 
Кинотеатрнинг биринчи қаватида савдо-кўнгилочар объектлар, иккинчи қаватида замонавий кинозаллар бўлади. Кинотеатрларнинг намунавий лойиҳаси келаси йилнинг бошига ишлаб чиқилиши кераклиги белгиланган.
 
Қурилиш жадваллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ МБ билан биргаликда тасдиқланади. Уларда лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектлари томонидан кинотеатрларни барпо этиш, шунингдек, уларни жиҳозлаш ва фаолиятини бошлашнинг аниқ муддатлари кўрсатилади.
 
Ҳукумат 2018–2019 йилларда ягона репертуар сиёсатини олиб бориши учун умумреспублика кино прокати концепциясини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Всего комментариев: 0
avatar