Главная » 2017 » Июнь » 20

Ўзбекистондаги ёнғинлар: бир одам тириклайин куйиб кетди


  • Ies_92uz
  • 20 Июн 2017(15:55)
  • 394
  • 0

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси республика ҳудудида содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот берди.
 
Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган, таъмирда бўлган “Дилфуза” номли тўйхона ошхонасида ёнғин содир бўлиб, тўйхонанинг 100 кв. метр майдонда ҳамда тўйхона ёнида жойлашган ҚВП биносининг 50 кв. м. майдонда том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби, пайвандлаш ишларини олиб бориш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслигидан экани аниқланган.
 
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган тикувчилик цехида ёнғин содир бўлиб, 120 кв. метр майдонда том қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг сабаби, дазмолни ёқиб назоратсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиққан.
 
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Хонобод” номли маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида пайвандлаш ишларини олиб бориш вақтида ёнғин содир бўлиб, 230 кв. метр майдонда объектнинг том ва шифт қисми ҳамда жиҳозлари ёниб зарарланган.
 
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Эски гиламларни титиш цехи”да ёнғин содир бўлиб, 150 кв. метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида цех ишчисининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
 
Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро Н.Очиловнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйи ва ошхонасининг 100 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
 
Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи фуқаро М.Ҳамидовнинг уйида пахта ёғини қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 130 кв. метр майдонда том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Всего комментариев: 0
avatar