Главная » 2017 » Июнь » 15

Ўзбекистондаги таълим тўғрисида бадиий фильм суратга олиняпти


  • Ies_92uz
  • 15 Июн 2017(08:40)
  • 163
  • 0

Жиззах вилояти Зомин туманидаги Пешағор қишлоғида ўқитувчи ва мураббийлар ҳаёти акс этган “Устоз” номли бадиий фильм суратга олинмоқда. Дониёр Суннатов сценарийси асосида ва режиссёрлигида олинаётган фильмнинг асосий ғояси китоб ўқишни тарғиб этиш, ўзбек жанг санъати ва оилавий спортни кенг оммалаштиришдан иборат.
 
Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Жўра Исроилов, Рая Абдуллаева, Соли Норматов ҳамда машҳур сўз устаси, комик актёр Валижон Шамшиев роль ижро этмоқда. Сценарий айни пайтда кинотасмаларга муҳрланиб, бадиий кино маҳсулотига айланмоқда. Фильм ижодкорлари сўнгги саҳна кўринишларини тасвирга олишни якунлаш арафасида.
 
“Фильмимиз премьерасини “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида ўтказишни режалаштирганмиз. Таълим жараёнларидан ташқари, “action” жанридан кенг фойдаланилган асаримизда бир ўқитувчи мисолида мамлакатимиздаги бугунги таълим жараёнлари, турли ҳаётий қийинчилик ва қарама-қаршиликларни енгиб ўтиш, тарбиясида нуқсони бўлган ўқувчилар билан ишлаш, ўғил-қизларни китоб мутолаасига жалб этишнинг содда усуллари кенг ва атрофлича очиб берилишига ҳаракат қилинган”, дейди режиссёр Дониёр Суннатов.
 
Алоҳида қайд этиш керакки, мазкур фильмда Валижон Шамшиевни комик актёр эмас, балки салбий қаҳрамон қиёфасида кўриш мумкин. У бош қаҳрамонлардан бирининг отаси, маҳалланинг бой одами сифатида роль ўйнаган.

Всего комментариев: 0
avatar