Главная » 2018 » Январь » 4

Ўзбекистондан Тожикистонга янги авиарейслар йўлга қўйилади


  • Ies_92uz
  • 04 Янв 2018(17:18)
  • 75
  • 0

Ўзбекистон Самарқанд ва Бухоро шаҳрини Тожикистон пойтахти билан боғловчи янги авиарейсларни йўлга қўйиш таклифи билан чиққан.

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси расмий Душанбега Самарқанд ва Бухоро шаҳрини Тожикистон пойтахти билан боғловчи янги авиарейсларни йўлга қўйиш таклифи билан чиққан. 

Тожикистоннинг asia-plus нашри ўзининг ҳукуматдаги манбасига асосланиб, бу ҳақда хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, бу таклиф ҳозирча ўрганиб чиқилмоқда ва ижобий ҳал қилинишига ишонч билдирилмоқда. 

Ўзбекистоннинг ташаббуси билан, ўтган йилнинг апрель ойида Тошкент – Душанбе – Тошкент авиарейси бир томонлама тикланган. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳозирги вақтда Душанбега ҳафтасига бир марта - сешанба куни А320 самолётида парвозни амалга оширмоқда.

Всего комментариев: 0
avatar