Главная » 2016 » Январь » 7

Ўзбекистонлик ҳакамлар Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга бўлишди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(17:58)
  • 352
  • 0

Бутунжаҳон спорт курашлари уюшмаси 2016 йили Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувларни бошқариб боришга номзод ҳакамларнинг рўйхатини маълум қилди.

Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу рўйхатдан ҳамюртларимиз Тоҳир Ғуломов ҳамда Константин Михайлов ўрин эгаллаган.

Олимпиада ўйинларига борадиган ҳакамларнинг якуний рўйхати 2016 йилнинг апрель – май ойларида эълон қилинади.

Всего комментариев: 0
avatar