Главная » 2018 » Январь » 5

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионатида ишлашади


  • Ies_92uz
  • 05 Янв 2018(11:01)
  • 58
  • 0

Шунингдек, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган.

 

Жорий йилнинг 9-27 январ кунлари Хитойда ўтказиладиган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Илгиз Танташев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидовлар мазкур мусобақада ишлаш учун таклиф этилишган. Улар кеча, 3 январь куни кечки пайт Хитойга йўл олишди.
 
Бундан ташқари, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ушбу мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини тақдим этгани ҳақида хабар бергандик.

Всего комментариев: 0
avatar