Главная » 2016 » Февраль » 15

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ОЛИМЛАР КАМҚОНЛИК КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛОВЧИ ЯНГИ ПРЕПАРАТ ЯРАТДИ


  • voydodaxek
  • 15 Фев 2016(23:25)
  • 350
  • 0

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимлари маҳаллий хомашё асосида камқонлик касаллигини даволовчи эритим препаратини яратди. 

Ҳайвонларнинг безидан олинган ушбу шифо воситаси организмда темир моддаси етишмовчилигида юқори самарадорликка эга эканлиги аниқланди ва уни тиббиёт амалиётига қўллашга рухсат этилди. 

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, профессор Аббосхон Тўраевнинг маълум қилишича, эритим аналогларига кўра бир неча баробар самарадор жиҳатлари билан ажралиб туради. Унинг асосида муолажа ўтказилганда касалликни даволаш муддати бир неча баробар қисқарди ва беморнинг саломатлиги тез тикланиши маълум бўлди. 

Кейинги йилларда институт олимлари яратган 15 дан зиёд инновацион ишланма тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасига татбиқ этилди. Яна йигирмага яқин ишланма синовлардан муваффақиятли ўтди.

loading...
Всего комментариев: 0
avatar