Главная » 2017 » Октябрь » 3

Ўзбекистонлик таниқли журналист ЙТҲ оқибатида вафот этди


  • Ies_92uz
  • 03 Окт 2017(16:34)
  • 321
  • 0

Галина Александровна йўлда неварасининг рақамини айтишга улгурган ва шу тариқа унинг яқинлари чақиртирилган.

 

2 октябрь куни Ўзбекистондаги энг ёши улуғ журналистлардан бири Галина Костикова бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмди. 76 ёшли журналист автоҳалокат қурбонига айланди.
 
Воқеа Яккасарой туманининг Ислом Каримов чорраҳасида содир бўлди. 2 октябрь куни Ўзбекистондаги энг ёши улуғ журналистлардан бири Галина Чебакова (Костикова) бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмди. 76 ёшли журналист автоҳалокат қурбонига айланди.
 
Автомобиль ҳайдовчиси уни дарҳол шифохонага олиб борди. Журналист йўлда неварасининг рақамини айтишга улгурган ва шу тариқа унинг яқинлари чақиртирилган. Кейинчалик у шифохонада жон берган...
 
Галина Александровна кўп йиллар давомида “Ташкентская правда” газетасида котиб лавозимида ишлаган.
 
Шунингдек, у “Бизнес-вестник Востока” номли ҳафталикни ҳам нашрини йўлга қўйган. Фаолияти давомида болалар учун мўлжалланган “Класс”, шунингдек, “Тасвир” ва “Здравствуйте” газеталарида ишлаган.
 
Таҳририятимиз номидан Галина Александровнанинг яқинларига ўз таъзиямизни изҳор этамиз.

Всего комментариев: 0
avatar