Главная » 2016 » Февраль » 6

“Ўзбекнаво”: Керак бўлса биз ҳам Тамиланинг видеороликларини экспертизага берамиз!


  • News
  • 06 Фев 2016(20:15)
  • 805
  • 0
Аввалроқ Тамиланинг ўзи боғлиқ гап-сўзларга жавоб видеоси тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Унда хонанда беҳаё видеороликларга алоқаси йўқлигини ва буни тасдиқловчи экспертлар хулосасини продюсерлик марказига тақдим этгани ҳақида айтган эди. Биз ушбу масала юзасидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан боғландик.

Одилжон Абдуқаҳҳоров, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи:

— Очиғи, сиз айтаётган видеони биз ҳам кўрдик. Қизиқ, Тамилалиги яққол аён бўлиб турган видеоқаҳрамонини қайси эксперт бошқа одам, дея оларкин. Тамиланинг продюсери у билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида бирлашмани огоҳлантирган эди. Экспертиза хулосаларидан эса бизнинг хабаримиз йўқ. Агар Тамила шу йўл билан лицензиямни қайтариб оламан деб ўйлаётган бўлса, хато қилади. Видеони томоша қилганларга унинг қаҳрамони Тамила экани кундек равшан.

— Тамила экспертлар хулосасини бирлашмага тақдим этса, унинг лицензияси қайтариладими?

— Йўқ! “Ўзбекнаво”нинг қарори ўйинчоқ эмас. Керак бўлса биз ҳам Тамила билан боғлиқ видеороликларни экспертизага берамиз. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳеч кимнинг лицензиясини бесабаб олиб қўймаган ва бундай бўлмайди ҳам.
Всего комментариев: 0
avatar