Главная » 2016 » Февраль » 1

«Ўзбекнефтгаз» «Янгиер — Тошкент» газ қувурини модернизация қилиш учун 266 млн доллар йўналтиради


  • voydodaxek
  • 01 Фев 2016(21:40)
  • 202
  • 0

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси 2015 йилнинг ёзида катта ёнғин содир бўлган «Янгиер — Тошкент» магистраль газ қувурида модернизация ишлари олиб боришга қарор қилди. Бу лойиҳа учун 266 млн доллар йўналтирилади ва 3 йил сарфланади.

Sputnik агентлиги хабарида ёзилишича, модернизация ишлари учун компания ҳисобларидан маблағ ажратилади.

Лойиҳага кўра, газ қувуврининг 165 километрлик янги участкаси қурилиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 августи оқшомида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Дўстлик» аҳоли пункти ҳудудида (157 км) газ қувурининг портлаши оқибатида ёнғин содир бўлганди.

Теги: «Ўзбекнефтгаз» «Янгиер — Тошкент» г

Всего комментариев: 0
avatar