Главная » 2015 » Декабрь » 27

"Ўздавнефтгазинспекция": Тошкентдаги АЁҚШларга эҳтиёждан ортиқ бензин берилаётган бўлсада, навбатлар тугамаяпти


  • News
  • 27 Дек 2015(15:22)
  • 206
  • 0
"Ўздавнефтгазинспекция" Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бош технологи Умиджон Тўлаевнинг маълум қилишича, Тошкентдаги автомобилларга бензин қуйиш шохобчаларига эҳтиёждан ортиқ миқдордаги бензин етказиб берилаётган бўлсада, бензинга навбатлар пайдо бўлиши ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

"Айни вақтда Тошкент шаҳрида аҳолининг бензинга эҳтиёжи ўртача 1200 тоннани ташкил этгани ҳолда, шаҳардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларига кунига 1600-1800 тонна бензин етказиб берилмоқда", дея Тўлаевдан иқтибос келтиради "Газета.uz" нашри.

Бугунги кунда Тошкентда яна бензинга навбат кўпайгани қайд қилинган. Умиджон Тўлаев ёқилғи таъминоти барқарорлигини таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилганини билдирган.

Унинг таъкидлашича, АЁҚШлар ходимларига бензинни фақат автомобиль бакларига тўлдириш ва газ жиҳози ўрнатилган машиналарга тўла қуйиб бермаслик (газ қуйиш шохобчасига етиб олишга етгулик даражада) бўйича кўрсатма берилган.

"Агар машинада газ баллонлари ўрнатилган бўлса, унинг ҳайдовчиси энг яқин масофадаги газ қуйиш шохобчасига етиб олиши учун керак бўладиган ҳажмда бензин қуйдириши мумкин бўлади", дейди Тўлаев.

Унинг хабар беришича, бу шартнома келишувларини бузган ва шу масала билан боғлиқ камчиликлари аниқланган Тошкентдаги айрим шохобчаларга бензин етказиб бериш 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилган.

Теги: Ўздавнефтгазинспекция: Тошкентдаги , навбатлар тугамаяпти

Всего комментариев: 0
avatar