Главная » 2015 » Февраль » 2

Замонавий Робин Гуд бутун дунёга бепул интернет ваъда қилмоқда


  • Admin
  • 02 Фев 2015(15:06)
  • 684
  • 0

Америкалик машҳур кашфиётчи ва бизнесмен Элон Маскни баъзи журналистлар афсонавий Робин Гудга қиёслашади. Бунда у бойларнинг пулини эмас, балки одатий даромад воситаларини тортиб олаётгани назарда тутилади. Бу сафар ҳам SpaceX раҳбари илгари сурган ташаббус интернет провайдерларига оғир зарба бўлиши мумкинлиги башорат қилинмоқда.Бугун маълум бўлдики, Элон Маскнинг бутун сайёра юзини интернет тармоғи билан қоплаш ҳақидаги ғоясини Google корпорацияси қўллаб-қувватлаган ва лойиҳага 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган. Ушбу сармоя янги ғоянинг амалга оширилиш эҳтимоли юқорилигини кўрсатди.Элон Маск BusinessWeek журналига берган интервьюсида глобал коммуникацион тизим ушбу соҳада инсоният тарихидаги энг улкан ютуқ бўлишини айтиб ўтди. Тахминларга кўра, лойиҳанинг амалга оширилишига 5 йил вақт ва 10 млрд доллар маблуғ талаб қилинади.Бундан ташқари, яқинда Google пилотсиз учар воситалар ишлаб чиқарадиган Titan ҳамда сунъий йўлдошлар билан шуғулланувчи Aerospace Skybox компанияларини сотиб олди. Google вакилларининг хабар қилишича, ушбу компаниялар эндиликда бутун дунёни интернет билан таъминлаш бўйича иш олиб боради.

Теги: Замонавий Робин Гуд бутун дунёга бе

Всего комментариев: 0
avatar