Главная » 2016 » Январь » 14

Жакартада яна бир портлаш рўй берди


  • bekzod
  • 14 Янв 2016(17:05)
  • 233
  • 0
Индонезия пойтахти Жакартада яна бир портлаш содир бўлди. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ шаҳарда олтита портлаш қайд этилгани, улардан бири Sarinah номли савдо маркази, яна бири БМТ биноси ва Starbucks кафеси оралиғида содир бўлгани хабар қилинганди. Порлашлар рўй берган туманда ҳашаматли меҳмонхоналар, офис бинолари ҳамда бир қанча давлатларнинг элчихоналари жойлашган.

Охирги маълумотларга кўра, давомли портлашлар натижасида 6 киши ҳалок бўлган. Гувоҳлар портлашлардан кейин рўй берган отишма вақтида бир полиция офицери ўқ еб, ерга қулаганини кўришган.
Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar