Главная » 2016 » Май » 20

Жамалани “Евровидение” шартларини бузганликда айблашди


  • News
  • 20 Май 2016(09:58)
  • 1024
  • 0
Украиналик журналист ва блогер Анатолий Шарийнинг атйишича, унинг ватандоши Жамала “Евровидение” кўрик-танлови шартларини бузган.

Унинг сўзларига кўра, Жамаланинг “1944” қўшиғи 2015 йилнинг 1 сентябригача ижро этилган. Бу эса танлов шартларига тўғри келмайди. Шарий ўзининг You tube`даги каналида Жамала ижросидаги қўшиқнинг анча аввал куйлангани ҳақидаги маълумотни тақдим этган.

Украина президенти Пётр Порошенко журналислар билан суҳбатда Жамала ижросидаги “1944” қўшиғи аввал “Қрим бизники” деб аталгани ва хонанда уни дастлаб татар тилида куйлаганини айтган. Бу эса блогерда қўшиқ аввал ҳам ижро этилгани ёки этилмаганини текшириб кўриш истагини туғдирган.

“Евровидение” кўрик танловининг шартларига кўра, танловда ижро этиладиган қўшиқ ўтган йилнинг 1-сентябригача тарқалмаслиги керак. Агарда қўшиқ кўрсатилган муддатга қадар тарқалиб кетган бўлса, махсус ҳайъат аъзолари иштирокида ушбу қўшиқнинг танловда иштирок этиши мумкин ёки мумкин эмаслиги масаласи кўриб чиқилиши лозим.

Маълумот учун, “Евровидение” кўрик танловининг финал босқичи Стокгольм шаҳрида ўтказилди. Жамала миллий ҳайъат аъзолари ва телетомошабинлар берган овозлар натижасида ғолиб деб топилди. Танловнинг иккинчи ўрнини австралиялик хонанда Дэми Им, учинчи ўрнини эса россиялик қўшиқчи Сергей Лазарев эгаллади.
Всего комментариев: 0
avatar