Главная » 2017 » Июнь » 15

Жанубий Корея бош мураббийи ишдан кетди, Самвел Бабаянга қачон навбат келади?


  • Ies_92uz
  • 15 Июн 2017(14:28)
  • 528
  • 1

Ч-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиби Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи бугун, 15 июнь куни истеъфога чиқарилди.
 
Маълумот учун, Ули Штилике 2 йил 9 ойлик фаолиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабини тарк этди. Жамоа германиялик мутахассис қўл остида 25 та ғалаба, 5 та дуранг ва 8 та мағлубиятни қайд этган.
 
Айни пайтда Жанубий Корея ЖЧ-2018 саралашининг “A” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 12 очко билан учинчи ўринда.
 
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея сешанба куни Қатарга сафар уюштириб 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Всего комментариев: 1
avatar
1 dodiy_media • 05:40, 20 Июн 2017
out samvel babayan!!! come on back zinedine zidane!!!
avatar