Главная » 2018 » Январь » 5

Жанубий Корея ва КХДР юқори даражадаги учрашув ўтказади


  • Ies_92uz
  • 05 Янв 2018(11:01)
  • 102
  • 0

Бунда эришилган келишувлар Халқаро Олимпия қўмитаси билан ҳам муҳокама қилинади.

 

Жанубий Корея ва КХДР давлатлари келгуси ҳафтада юқори даражадаги учрашувлар ўтказади, деб баёнот тарқатди Корея Республикасининг Миллий бирлашув бўйича вазирлиги.

Бу учрашувлар 9 январь куни ўтказилади. 

Учрашувда асосан, икки томонлама муносабатлар ва Пхенчханг шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки олимпиада ўйинларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилади. Бунда эришилган келишувлар Халқаро Олимпия қўмитаси билан ҳам муҳокама қилинади. 

Икки мамлакат вакиллари ўртасидаги энг охирги юқори даражадаги учрашув 2015 йилнинг декабрида ўтказилган эди. 

Всего комментариев: 0
avatar