Главная » 2016 » Март » 5

Жанубий кореялик йигит ўзбек қизига уйланиб, қайнона-қайнотасига таъзим қилди


  • voydodaxek
  • 05 Мар 2016(17:01)
  • 702
  • 0

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг аксарияти, келинга ҳаваси келаётганини айтиб, ҳамма куёвлар ҳам кореялик куёв сингари қайнона-қайнотасининг ҳурматини ўрнига қўйганида оилаларда келишмовчиликлар камроқ бўлишини айтишмоқда.

 

Ижтимоий тармоқлар, Whats App ва Talegram мессенжерларида жанубий кореялик  Ён Ха ва ўзбекистонлик Дилдора турмуш қуришгани ҳақидаги хабарлар ва суратлар тарқалди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тўйга оид видеолар ҳам ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.

Тўйдаги видеоларнинг бирида жанубий кореялик куёв Ён Ха тўйнинг ўртасидаги давра марказига чиқиб, меҳмонлар қаршисида келиннинг ота-онасига таъзим қилгани тасвирланган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг аксарияти, келинга ҳаваси келаётганини айтиб, ҳамма куёвлар ҳам кореялик куёв сингари қайнона-қайнотасининг ҳурматини ўрнига қўйганида оилаларда келишмовчиликлар камроқ бўлишини, ажримлар сони кескин камайишини айтишмоқда.
 
Шунингдек, келин ҳам, куёв ҳам миллий қадриятларимизга ҳос тарзда тўйхонага зарчопонда ва Марғилон адрасида кириб келишган.
 
Всего комментариев: 0
avatar