Главная » 2016 » Июнь » 26

Жастин Бибернинг собиқ қаллиғи ўзидан 36 ёш катта миллиардерга турмушга чиқди


  • voydodaxek
  • 26 Июн 2016(12:04)
  • 944
  • 0

Ксения Дели асли молдовалик бўлиб, АҚШда модель бўлиб ишлайди.

 

Жастин Бибер ва Егор Криднинг собиқ қаллиғи, 26 ёшли молдавиялик модель Ксения Дели ўзининг тўйида тушган суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали намойиш этди.  У 62 ёшли мисрлик миллиардер Осаму Фати Рабаҳ ал-Шарифга турмушга чиқди. Ал-Шариф “Amiral” гуруҳининг президенти ҳисобланади.
 
Тўй маросими Грециянинг Санторини оролида бўлиб ўтди. Маълумотларга қараганда, маросим учун бир миллион евродан ортиқ харажат қилинган.
 
Хабарда ёзилишича, Ксения мисрлик миллардер билан 2015 йилда учрашиш бошлаган. Уларнинг тўйига 150 нафар меҳмон ташриф буюрган.
 
Ксения бир йил олдин Жастин Бибернинг “What do you mean?” қўшиғига ишланган видеоклипда суратга тушган. Уларнинг учрашиб юрганига кўп киши гувоҳ бўлган.
Бундан ташқари, Россиялик хонанда Егор Крид ҳам ўтган йили Ксения Дели билан тушган расмларини Instagram ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб, у билан учрашиб юргани ҳақидаайтиб ўтган.

Теги: Жастин Бибернинг собиқ қаллиғи ўзид

Всего комментариев: 0
avatar