Главная » 2017 » Июнь » 3

Жеки Чан Қозоғистонга келмоқда


  • Mirkarimoff
  • 03 Июн 2017(22:37)
  • 482
  • 0

Машҳур актёр Жеки Чан Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда. Жеки Чан июнь ойида Остона шаҳрида ўтказиладиган ЭКСПО-2017 доирасидаги кинофестивалда иштирок этади.
 
7 июндан 18 июнгача Қозоғистонда ўтказиладиган фестиваль чоғида Хитой фильмлари намойиши бўлиб ўтади. Ташкилотчилар бу йилги тадбир машҳур юлдузларга бой тарзда ўтишини ваъда қилишмоқда.
 
Жеки Чан фильмлари асосан жангари жанрда бўлса-да, актёр турли трюклари билан ҳамон кино ихлосмандларини ўзига мафтун этиб келади. Айтиш керакки, у нафақат актёр, балки продюсер, сценарий устаси, режиссёр, хонанда ҳамдир.
 
2016 йил ноябрь ойида Жеки Чан киносаноатга қўшган улкан ҳиссаси учун “Оскар” мукофотини қўлга киритди. 62 ёшли актёр мукофотни қўлга киритар экан, “200 та фильм, яна шунча синган суякларим учун “Оскар” меники”, дея чиқиш қилганди.

Всего комментариев: 0
avatar