Главная » 2016 » Январь » 24

Жиззахда вояга етмаган қизни зўрлаб, бўғиб ўлдирган эркак 24 йилга қамалди


  • voydodaxek
  • 24 Янв 2016(23:54)
  • 620
  • 0

Жиззахда вояга етмаган қизни зўрлаб, бўғиб ўлдирган эркак 24 йилга қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, Ойбек Сулаймонов иш излаб Бахмал туманига борган.

У ердаги қишлоқлардан бирида вояга етмаган Мадина Ҳамидовани кўриб қолиб, нияти бузилган. У қизни турли йўллар билан авраб, унинг отасидан қарзи борлигини айтган ва “қарзни бериб юбориш” учун уйига бориб келишни таклиф қилган.

Озгина юргандан сўнг кўзи қуриб битирилмаган уйга тушган Ойбек қизни ўша ерга бошлаб кириб, зўрлаган.

Бўлган ишлардан даҳшатга тушган Мадина воқеани ота-онасига айтиб беришини таъкидлаган. Унинг сўзларидан қўрқиб кетган жиноятчи қизни шу ернинг ўзида бўғиб ўлдирган. Сўнг жасадни қопга жойлаб, овлоқ жойдаги жарликка ташлаб юборган.

Тез орада жиноят фош этилди. Суд О. Сулаймоновга 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Загрузка...
Всего комментариев: 0
avatar