Главная » 2016 » Январь » 10

Зидан мураббийлик қилган биринчи ўйинда “Реал” “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида ер тишлатди


  • Admin
  • 10 Янв 2016(17:49)
  • 364
  • 0

Испания чемпионатининг 19-тури доирасида ўтказилган учрашувда Мадриднинг “Реал” жамоаси “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисобни 15-дақиқада Карим Бензема очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Гаррет Бэйл иккинчи голга муаллифлик қилди.

Иккинчи таймда Бэйл яна иккита (49, 63-дақиқаларда), Бензема эса битта (90-дақиқада) голга муаллифлик қилишди.

 

Шунингдек, 19-тур доирасида “Барселона” ҳам йирик ҳисобдаги ғалабага эришди: “Гранада”нинг дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўлланди. Месси хет-трик муаллифига айланди; охирига голни Неймар урди.

Турнинг ҳозиргача ўтказилган бошқа учрашувлари қуйидаги натижалар билан якун топди:

“Хетафе” – “Бетис”: 1:0
“Севилья” – “Атлетик”: 2:0
“Леванте” – “Райо Вальекано”: 2:1

Всего комментариев: 0
avatar