Главная » 2016 » Январь » 7

Зидан "Реал"га олиб келишни мақсад қилган футболчилар номи айтилди


  • Admin
  • 07 Янв 2016(04:16)
  • 553
  • 0

"Реал"нинг янги бош мураббийи Зинедин Зидан қишки трансферлар вақтида жамоа таркибини кучайтириш учун Англия чемпионатида тўп сураётган 2 футболчини Мадридга олиб келишни мақсад қилган. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Франциялик мураббий ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида "Челси"дан бельгиялик вингер Эден Азарни "Реал" сафига таклиф қилмоқчи. У Азарнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Бундан ташқари, Зидан жамоада Марселога (чап қанот ҳимояси) ўринбосар сифатида "Манчестер Юнайтед"нинг аргентиналик футболчи Маркос Рохони кўрмоқда.

Маълумот учун, бундан аввал ҳам "Челси"да ўйини чиқмаётган Эден Азарнинг "Реал"га ўтиши ҳақида хабарлар берилганди.

Теги: Зидан Реалга олиб келишни мақсад қи

Всего комментариев: 0
avatar