Главная » 2016 » Февраль » 11

Зикага қарши вакцина АҚШда ишлаб чиқарилади


  • voydodaxek
  • 12 Фев 2016(01:30)
  • 405
  • 0

Бугунгача Зика вируси 33 та давлатда қайд этилди.

 

Бир неча йиллар аввал инсоният учун парранда ва чўчқа гриппи хавф туғдирган бўлса, кейинчалик унинг ўрнини Эбола эгаллади. Бугун эса дунё олимлари Зика вирусининг давосини топиш устида бош қотиришмоқда.

Зикага қарши вакцина АҚШда 2017 йил охирига бориб пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Аллергия ва инфекцион касалликлар Миллий институти директори Энтони Фаучи таъкидлаб ўтди. У Зика касаллигига бағишланган йиғилишларда, АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитасида мазкур касаллик юзасидан чиқишлар қилган. Бу ҳақда "Euronews.com" хабар берди.

"Эболадан сўнг пайдо бўлган Зика вирусидан кейин ҳам янги касалликлар келиб чиқиши мумкин. Янги микроблар пайдо бўляпти ва жараён давом этаверади. Ўтган йил Эбола вируси топилган эди, бу йил Зика вируси аниқланди. Кейинги йил яна бошқа вируслар аниқланиши эҳтимоли бор", – дейди Фаучи.

2014 йилнинг январ ойидан буён Зика вируси билан боғлиқ ҳолатлар 33 та давлатда қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касаллик тарқалиши давом этиши ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, бу вирус дастлаб 1947 йилда Африка қитъасининг Уганда давлатида пайдо бўлган. Касалликнинг клиник белгилари ҳароратнинг кескин ошиши, бош оғриғи, бўғимлардаги оғриқ, терида ҳар хил тошмаларнинг тошиши ва ҳолсизликда билинади.
Всего комментариев: 0
avatar