Главная » 2017 » Май » 6

Зинедин Зидан нима учун Роналдуни қайдномага киритмади?


  • Mirkarimoff
  • 06 Май 2017(23:11)
  • 894
  • 0

Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания чемпионати 36-турида “Гранада” меҳмони бўлади. Мадридликлар устози Зинедин Зидан мазкур ўйин қадномасини эълон қилди.

Эътиборлиси, унда Криштиану Роналду йўқ, деб ёзади Sports.uz нашри. Катта эҳтимол билан франциялик мутахассис португалиялик 32 ёшли футболчини “Атлетико”га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинига асрамоқда.

Қуйида “Реал”нинг “Гранада”га қарши қайдномаси билан танишинг:

Дарвозабонлар: Кико Касилья, Рубен Янез;

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Начо Фернандес, Марсело, Коентрао, Данило

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Хамес Родригес, Каземиро, Матео Ковачич, Лука Модрич, Марко Асенсио, Иско

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Мариано Диаз, Альваро Мората.

Всего комментариев: 0
avatar