Главная » 2016 » Январь » 9

Зоҳиршоҳ Жўраев: “Минглаб оналар тинчлик деган сўзни энтикиш билан тилга олади”


  • Admin
  • 09 Янв 2016(07:06)
  • 278
  • 0

Зоҳиршоҳ Жўраев “Мама” номли қўшиғи юзасидан мухлисларига юзланди.

 

Бироз аввал устазода санъаткор Зоҳиршоҳ Жўраев “Мама” номли янги қўшиғига ишланган видеоклипининг тақдимот маросимини ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. Тақдимот 14 январь куни Тошкентдаги “Сарбон” ресторанида бўлиб ўтади. Хонанда эса Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали бу қўшиқни куйлаши сабабларини ошкор этди.

“Қадрли санъат шайдолари!  Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатовнинг Она мадҳида ёзган шеърлари бутун дунёда севиб ўқилади,  дилбар қўшиқларга айланади.  "Мама" шеъри ҳам буюк шоир қаламига мансуб.  Отам бундан 30 йил аввал уни мусиқага солиб,  маромига етказиб ижро этган эдилар.  Мен бу қўшиқни куйлашни болалигимдан истардим.  Мана,  бугун у амалга ошди.  Янги йил аввалида мазкур таронага клип олишга ҳам улгурдик.  Аслида оналарни ҳар қанча ҳурмат-иззатласак,  эҳтиром кўрсатсак шунча оз.  Бугун дунёнинг айрим нуқталарида давом этаётган қонли урушларда қанчадан-қанча оналар фарзандидан,  гулдек қизлар ёрларидан,  ака-укаларидан жудо бўлмоқда.  Манфур ўқлар уларни ҳам ҳалок қиляпти.  Бундан дахшати бўлмаса керак.  Ахир оналар тинчлик фаришталари сифатида доим эзгулик тимсоли бўлиб келган.  Бироқ бугун минглаб оналар тинчлик деган сўзни энтикиш билан тилга олади.  Шукрки,  Ўзбекистонимиз тинч.  Оналаримиз барчамиз қатори хотиржам,  болалари,  яқини ёнида,  умридан рози.  Илоё,  тинчлигимизга кўз тегмасин.  Оналаримиз асло фарзанд доғида,  ёр фироғида кўз ёш тўкмасинлар!  Азиз ва муҳтарам волидаларимизга бўлган чин фарзандлик меҳри ила Зоҳиршоҳ Жўраев”.

14 январь куни тақдимот маросимидан репортажни эътиборингихга ҳавола этамиз. 
loading...
Всего комментариев: 0
avatar